Тошкент вилоятида қимматбаҳо дарахтни кесганлар ушланди (фото)

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 31 январь куни навбатдаги тезкор рейд ўтказилди.
Вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи Лазизбек Ҳасановнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Эйвалик ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда бир дона қимматбаҳо дарахт – қайрағоч кесилиши билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Тезкор тадбир давомида бешта қайрағоч дарахтининг сақланиб қолинишига эришилган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтК 79-модда 1-қисми билан 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда ўсимлик дунёсига 118 млн 705 минг сўм зарар ҳисобланди.
Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter