Тошкент вилоятида эркак аёлнинг машинасига ўт қўйди
Ижтимоий тармоқларда Ангренда аёлга ҳужум қилишгани, кейинчалик автомашинасига бензин сепиб, ёқиб юборишгани ҳақидаги мурожаат тарқалди.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматининг дастлабки маълумотига кўра, ИИБ тезкор ходимлари томонидан гумонланувчи ушланган, тегишли тартибда таъсир чоралари кўрилиб, материал судга юборилган.
Қайд этилишича, воқеага гумонланувчи ва иккинчи томон ўртасида 15 000 АҚШ доллари миқдорда қарз олди-берди масаласи сабаб бўлган.
Ёнғин натижасида «Spark»нинг орқа буфер қисми ва чап чироғи ёниб эриган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter