Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 20 мингга яқин хонадон газсиз қолди

Тошкент вилоятида 20 мингга яқин хонадон газсиз қолди

Фото: «Xabar.uz»

Бекобод туманида юқори босимли газ қувури ёрилиши газ сизиб чиқиш (авария) ҳолатини юзага келтирди.

Оқибатда Натижада Бекобод туманидаги 40 та МФЙдаги жами 16 000 та аҳоли хонадонларида вақтинча табиий газ таъминоти тўхтатилди.

Шунингдек, Оққўрғон  тумани «Халқобод», «Ҳамзаобод», «Навбаҳор», «Маданият», «Ҳосилдор» МФЙларига йўналтирилган юқори босимли газ қувури ёрилиши оқибатида газ сизиб чиқиши (авария) ҳолати юзага келган. Натижада, юқорида кўрсатилган манзилдаги жами 2680 та аҳоли хонадонида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.

Ҳозирги пайтда махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатда (1-1,5 соатда) якунланади, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг