Тошкент вилояти ҳудудида ер силкиниши кузатилди
Бугун, 21 март куни Тошкент вақти билан 21:20 да (Гринвич бўйича 16:20 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 41,87 градус шимолий кенглик; 70,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 155 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Бўстонлиқ туманида 2 балл, 87 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter