Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент туманидаги ЙТҲда Cobalt ёниб кетди

Тошкент туманидаги ЙТҲда Cobalt ёниб кетди

11 октябр, сешанба куни соат 06:40 да Тошкент вилояти Тошкент тумани Кўксарой маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Шифобахш сувлар кўчаси Тошкент халқа автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди.

ФВВ берган маълумотга кўра, ТХАЙда ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Gentra» русумли автомобилга тўқнашиб кетган.

Ҳодиса натижасида Cobalt’да ёнғин рўй берган.

Воқеа жойига Тошкент туманидан 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:46 да етиб бориб, ёнғин соат 06:48 да ўраб олинган ва соат 06:50 да ўчирилган.

Изоҳ: ФВВ берган расмий маълумотда ҳодисадан жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг