Толибларнинг ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

«Толибон» радикал ҳаракати Афғонистоннинг Сарипул вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштириши оқибатида НЎПни қўриқловчи ўн бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Вилоят ҳокимининг расмий вакили Забиҳулла Аҳманийнинг маълум қилишича, қарши ҳужумда уч нафар жангари, хусусан, ҳаракат командирларидан бири ҳам ўлдирилган. Тўрт нафари эса жароҳатланган.
Бундан аввал толибларнинг Ғазна вилояти Жагату туманидаги НЎПга ҳужуми оқибатида тўрт нафар афғон полициячиси ҳалок бўлган, яна беш нафари жароҳатланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter