Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тоғли Қорабоғда мина портлаши натижасида озарбайжонлик ҳарбий ҳалок бўлди

Тоғли Қорабоғда мина портлаши натижасида озарбайжонлик ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Тоғли Қорабоғда мина портлаши оқибатида озарбайжонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

«Мадагиз аҳоли пункти ҳудудида иш пайтида мина портлаб кетган. Портлаш натижасида Россия тинчликпарвар кучлари офицери жароҳатланди. Озарбайжон Республикаси қуролли кучларининг бир зобити ҳалок бўлди. Тоғли Қорабоғ фавқулодда вазиятлар вазирлигининг яна тўрт нафар ходим турли даражада жароҳат олишган. Россиялик ҳарбий хизматчи Бокудаги госпиталга етказилиб, у ерда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳаёт учун хавф йўқ», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг