Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўдакўл соҳилида топилгани айтилган «йирик мавжудот» нима экани маълум бўлди

Тўдакўл соҳилида топилгани айтилган «йирик мавжудот» нима экани маълум бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Навоий вилояти Экология бошқармаси «Тўдакўл соҳилидан (Навоий вилояти) йирик мавжудот топилди» дея тарқатилган хабарларга изоҳ берди.

Бу расмдаги балиқ — Камарбалиқ ёки Селдлар қироли деб номаланади ва Тинч, Атлантика, Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўрта ер денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимолий-Шарқий Атлантикада – Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда 500-700 метр, баъзан 1000 метр чуқурликларда учрайди. Унинг узунлиги 3 метргача боради.

Истеъмол қиладиган озуқа турига кўра, камарбалиғи йиртқич – планктофагадир: унинг озуқасида кичик планктон қисқичбақасимонлар, майда балиқлар ва калмарлар қайд этилган. Селдлар билан битта тўрга тушиб қолишидан, бу балиқларнинг селдлар билан ҳам озиқланишини кўрсатади. Елка сузгичининг узунлашган биринчи шулалари томонидан ҳосил бўлган бошининг устидаги «тож» туфайли бу балиқ «Селдлар қироли» деган номини ҳам олган.

Селдлар қироли одатда, танасини тик қилиб, боши юқорига кўтарилган ҳолатда сузади. Шу билан бирга унинг зичлиги сувникидан каттароқ бўлгани сабаб у ўз танасини чўкишдан сақлаб, бир маромда ушлаб туради ва узун елка сузгичининг тўлқинсимон ҳаракатлари натижасида аста-секин ёнига силжийди. Селд қиролини овлаш иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Унинг гўшти истеъмолга ярамайди, ҳатто ҳайвонлар ҳам уни истеъмол қилмаслиги мумкин. У фақат балиқчилик спорти объекти сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг