Сурхондарёда навбатдаги ер силкиниши рўй берди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 24.11.2023 16:38 да (24.11.2023 йил, Гринвич бўйича 11:38 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,56 градус шимолий кенглик; 67,87 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 428 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Жарқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ушбу ҳудудда тўрт бор зилзила қайд этилганди. Шунингдек, Самарқандда ер қимирлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter