Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳратбек Абдураҳмонов заҳарланган болалар билан учрашди

Шуҳратбек Абдураҳмонов заҳарланган болалар билан учрашди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида бўлди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига келган вилоят ҳокими токсикология бўлимидаги 12 нафар болалар билан учрашди, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Дори воситасининг ножўя таъсири оқибатида мазкур шифохонага келган барча ота-оналар ва болалар билан яқиндан суҳбатлашди.

Ҳозирда болаларнинг умумий ҳолати яхшиланмоқда. Шифокорларнинг аниқ маълумот беришларича, беморларда жиддий ёки ҳаёт учун хавфли бўлган ҳеч бир ҳолат мавжуд эмас. Уларнинг аксари саломатлиги қониқарли ҳолга келиб, уйларига қайтмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ўнлаб болалар заҳарланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг