Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик фуқаро янги уй истагида 336 млн. сўмга чув тушди. Натижа эса...

Самарқандлик фуқаро янги уй истагида 336 млн. сўмга чув тушди. Натижа эса...

Фото: Xabar.uz

Самарқандлик фуқаро Х. Мусаев томонидан қилинган ёзма мурожаат Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳодимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида маълум бўлишича фуқаро ҳамда кўп қаватли уй-жой қурилиш ишларини амалга оширадиган «AZIMJON BARAKA QURILISH» MЧЖ корхонаси ўртасида 2019 йил 11 апрелда ўзаро шартнома имзоланган бўлиб, Шартномага асосан «AZIMJON BARAKA QURILISH» МЧЖ томонидан фуқарога Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида янги қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жойдан жами 336 000 000 сўмга 105 кв. метрдан иборат хонадон ажратилиши белгиланган.

Фуқаро томонидан ушбу белгиланган сумманинг 100 фоиз, яъни 336 000 000 сўм маблағ нақд пулда тўланган.

«AZIMJON BARAKA QURILISH» МЧЖ томонидан номаълум сабабларга кўра мазкур объектда қурилиш ишлари тўхтатилган. Фуқаро қурилишнинг тўхтатилиш сабабини сўраб «AZIMJON BARAKA QURILISH» МЧЖ рахбари Д.Раҳмоновга бир неча маротаба мурожаат қилган бўлсада аниқ сабаб кўрсатилмаган ва вақт ўтиши билан тузилган шартноманинг тегишли бандлари бузилганлиги ва фуқаро Х.Мусаевга 3 йилдан буён уй ҳам берилмаган ва унинг пуллари ҳам қайтариб берилмай сарсон бўлиб, юргани аниқланди.

Х.Мусаев ушбу муаммо ечимини излаб, бир неча бор Судга мурожаат қилган аммо Суд даво ариза учун тегишли тартибда белгиланган давлат божи тўланиши лозимлигини тушунтирган ҳолда қолдираверилган.

Фуқаронинг мурожаатидаги талабига кўра, у томонидан «AZIMJON BARAKA QURILISH» МЧЖ га тўланган 336 000 000 сўм маблағи, ҳамда фуқарога етказилган маънавий зарарни қоплаш мақсадида «AZIMJON BARAKA QURILISH» МЧЖ устидан Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво ариза киритилди.

Жорий йилнинг 5 декабр куни Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди мажлиси ўз биносида бўлиб ўтди.

Ўтказилган суднинг ҳал қилув қарорига кўра фуқаро Х.Мусаев фойдасига «AZIMJON BARAKA QURILISH» МЧЖ дан 336 000 000 сўм маблағ ўндириш тўғрисида қарор чиқаришга эришилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг