Самарқандда икки бола сувга чўкиб, вафот этди

Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Н.Норбоевнинг бир вақтни ўзида икки фарзанди сувда чўкиб вафот этган. Бу ҳақда «Human.uz» хабар берди.
Маълум бўлишича, Жавоҳир ва Шоҳжаҳон Жўрақуловлар ўртоқлари билан ўтган шанба куни уйи атрофидаги дарахтзор ичидаги ҳовузга боришган ва унга чўкиб кетган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, ушбу ҳовузда ҳамиша бир, бир ярим метр атрофида сув бўлган. Шу вақтга қадар ҳеч ким чўкмаган ёки талофат кўрмаган. Жорий йил серёмғир бўлгани боис, унда сув кўпайган ва таги ботқоқ бўлиб қолган.
Болалар худди шу туфайли қурбон бўлгани тахмин қилинган. Болалар фожиаси ҳақида уларнинг отасига ўртоқлари хабар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter