Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободдаги ёнғинда бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

Бекободдаги ёнғинда бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун ярим тунда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВ бўлимига хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, Бекобод шаҳар ФВ бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва 00:46 да тўлиқ бартараф этилган. Офат натижасида хонадон ошхонасининг 15 кв.м майдони ва ошхона жиҳозлари ёниб, зарарланган.

Ҳодиса жараёнида уй эгаси, фуқаро А.В. хонадоннинг тутун билан қопланган хонасида қолиб кетганлиги аниқланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Фуқаро А.В. соғлиғига хеч қандай зарар етмаганлиги, ўзини яхши ҳис қилганлиги сабабли уйига жўнатилган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг