Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшработдаги ўқувчилар учун мактаб автобуслари йўлга қўйилди

Қўшработдаги ўқувчилар учун мактаб автобуслари йўлга қўйилди

Президент топшириғига биноан, Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб-автобуси тақдим этилди.

Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Қайд этилишича, автобуслар тумандаги 20 та олис мактабда таҳсил олаётган 750 нафардан зиёд ўқувчига хавфсиз ва қулай тарзда ўз синфхоналарига етиб бориш имконини беради.

Мирзиёева, шунингдек, Самарқанддаги 71-мактабда ҳам бўлган ва мактабни аъло баҳоларга битирган ўқувчиларга олтин медалларни топширган.

«Биз ҳар бир бола, қаерда яшашидан қатъий назар, сифатли, замонавий ва муносиб таълим олиш имкониятига эга бўлишини жуда истаймиз ҳамда бунга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни  йўналтирамиз», – дейди Саида Мирзиёева. 

Маълумот учун, ўтган йили мазкур мактабнинг барча битирувчилари олий ўқув юртлари имтиҳонидан ўтиб, талабаликка қабул қилинган.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг