Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсди

Қўқонда аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсди

Фото: «Kun.uz»

Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлар норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Воқеа бугун, 28 декабрь куни тонгда бўлгани айтилмоқда, деб хабар берди «Дарё».

«Ҳокимият атрофида яшовчи аёллар ҳокимият биноси олдидаги йўлни тўсишяпти. Чунки уйларида газ ҳам, свет ҳам йўқ. Мутасадди ходимларни бир неча марта чақирдик, лекин улар бизни эшитишни истамади. Газ-свет йўқлигидан тўйиб кетдик ҳақиқатан ҳам», — дейди ҳолатни видеога олган аёл.

Автомобиллар йўлни тўсган аёлларнинг орасидан ўтиб кетишга уринаётганида, видеога олаётган аёл ҳайдовчига қарата: «Уриб кетишингиз мумкин, бемалол. Тўйиб кетганмиз, барибир уй совуқ», — дейди. Шу вақт ҳокимлик биноси олдига ички ишлар ходимлари етиб келган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдиргани йўқ.

Аввалроқ Сурхондарёнинг Музработ туманида ҳам шундай ҳолат кузатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг