Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқда Damas юк машинаси билан тўқнашди

Қамчиқда Damas юк машинаси билан тўқнашди

Фото: ФВВ

Тошкент-Ўш автомобиль йўлида ҳаракатланган Damas автомобили бошқарувни йўқотиб, шу йўналишдаги MAN юк машинасига бориб урилган. Натижада Damas машинасидаги 5 йўловчидан 4 таси турли даражада тан жароҳатлар олган.

Бу ҳақда 20 июль куни тонги соат 04:50ларда Қамчиқ махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг Тезкор навбатчи-диспетчерлик гуруҳига хабар келиб тушган.

Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар тўқнашув оқибатида машина ичида сиқилиб қолган йўловчини чиқариб олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг