Венесуела президентига суиқасд уюштирилди
Венесуела президенти Николас Мадурога Миллий Боливар гваридясининг тузилганининг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда суиқасд уюштирилди. Мадуро нутқ сўзлаётан вақтда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Венесуэла алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригеснинг хабар қилишича, Мадуро турган минбар томон портловчи модда ўрнатилган бир нечта учувчисиз учадиган қурилмалар йўналтирилган. Етти нафар гвардиячи тан жароҳати олган.
Суиқасдда ўнг мухолифатни ҳамда Колумбиядаги мухолифатчилар ва қўшни давлат президенти Хуан Мануэл Сантосни айбланган.
Мадурога нисбатан уюштирилган суиқасд учун жавобгарликни 2018 йил январда махсус операция чоғида йўқ қилинган исёнчи полициячи Оскар Перес билан алоқадор бўлган «Фланел аскарлар» яширин гуруҳи ўз зиммасига олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter