Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анҳордан мурдаси топилган қиз ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Анҳордан мурдаси топилган қиз ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи анҳордан 17 ёшли қизнинг жасади топилгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Бош прокуратура матбуот котибига кўра, 27 май куни Жиноят кодексининг 103-1-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб бориш учун Пастдарғом тумани ИИБ Тергов бўлимига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 11 май куни Пастдарғом туманида яшовчи Р.Х. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.Х. яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдирган. 

Туман прокуратураси бошчилигидаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан зудлик билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 12 май куни С.Х.нинг мурдаси туманнинг «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Эски Анҳор» каналидан топилган.

Эътиборлиси, Kun.uz нашри суриштируви қиз ўлимидан олдин зўрланган бўлиши мумкинлигини кўрсатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг