Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2021 йил 17 июль куни соат 15:00ларда Тошкент вилояти Паркент тумани «Паркент-Кумушкон» йўлида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. «HOVO» русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:

1) ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги «ГАЗ-24»;

2) ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги «Спарк»;

3) ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги «Нексия»;

4) ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги «Спарк»;

5) ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги «Ласетти»;

6) ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги «Газел»;

7) ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли автомобиллар билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда «ВАЗ-2106» русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг