Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада ухлаб ётган эр-хотинга ўроқ билан босқинчилик содир этилди

Зангиотада ухлаб ётган эр-хотинга ўроқ билан босқинчилик содир этилди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 20 март куни соат 01:30 дан 02:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс юзига тиббий ниқоб тақиб, темирдан ясалган қўлбола ўроқ билан қуролланган ҳолда Тошкент вилояти Зангиота тумани Боғзор МФЙ.да яшовчи 31 ёшли Фарруҳ Х.нинг яшаш хонадонига бостириб киради.

Босқинчи хонадон эгасининг ва турмуш ўртоғи 28 ёшли Шаҳноза Х.нинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўроқ билан бош қисмига уриб, уларнинг оёқ ва қўлларини боғлаб, хонадонда бўлган тилла-тақинчоқлар, турли русумдаги телефон аппаратлари, 1 000 000 сўм пул ҳамда Фарруҳ Х.га тегишли нархи 6.700 АҚШ долларлик «SPARK» русумли автомашинасини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчиларга жами 83.250.000 сўмлик миқдорда моддий зарар етказиб, мазкур автоуловда ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, Юқоричирчиқ туман Ийк-ота маҳалласи ҳудудидан Фарруҳ Х.га тегишли «SPARK» русумли автомашина давлат белгилари ечилган ҳолда топилиб, ушбу жиноятни 33 ёшли Лутфулла М. содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг