«Ўрганган кўнгил»: Андижонда фуқаро 8,5 минг доллар билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда муқаддам худди шундай жинояти учун судланган Р.К. фуқаро О.А.нинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидаги 8 сотих захирадаги ер майдонини гўёки туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 8 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter