Номаълум томонга кетиб қайтиб келмаган йигит топилди
Жорий йилнинг 2 май куни соат 11:50ларда 102 рақамига келиб тушган хабарга кўра, 1991 йил туғилган фуқаро И.С. ўзига тегишли «Спарк» русумли автомобилда ўз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги юзасидан хабар келиб тушган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар миқёсида тўсиб ушлаш режаси эълон қилиниб, шаҳар ҳудудида қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада шу куннинг ўзидаёқ соат 00:35ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталъон командирининг ТИБ ўринбосари капитан М.Хусанов томонидан 1991 йилда туғилган фуқаро И.С. топилиб, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Бектемир тумани ИИО ФМБга вазифа топширилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter