Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда қулоқчиндаги йигитни поезд уриб кетди

Наманганда қулоқчиндаги йигитни поезд уриб кетди

Наманган вилояти Давлатобод туманида 21 март, якшанба куни қулоқчин тақиб юрган йигитни поезд уриб кетган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълумот берилишича, воқеа соат 11:40 атрофида Наманган шаҳар Элобод маҳалласи орқали ўтган Ровустон–Наманган темир йўл оралиғининг 88-километри 6-пикетида содир бўлган. Ровустон бекатидан Наманган бекатига ҳаракатланиб кетаётган Қўқон локоматив депоси машинисти бўлиб ишловчи Фарғона вилоятида яшовчи, 49 ёшли фуқаро тепловозни олтита вагон билан бошқариб кетаётган вақтида қулоқчин тақиб, темир йўл изи бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Давлатобод туманида яшовчи 19 ёшли йигитни уриб юборган.

Оқибатда фуқаро бош мия лат ейиши, жағ суягининг синиши, ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг