Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда пиёданинг ўлимига сабаб бўлиб қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Наманганда пиёданинг ўлимига сабаб бўлиб қочган ҳайдовчи қўлга олинди

18 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида, номаълум автомашина ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай бир пиёдани  уриб юборган. Натижада пиёда тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Вилоят ИИБ ЖҚБ, ЙҲХБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилоятида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро амалга оширгани аниқланди. У МАН русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, пиёдани уриб юбориб, уни ҳаётини хавф остида қолдириб, ҳодиса жойидан кетиб юборганлиги аниқланган. Автомашина жарима майдонига тортилиб, тегишли кўргазмалар олинган.

Ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг