Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда фуқаро танишини сув талашиш оқибатида ўлдириб қўйди

Наманганда фуқаро танишини сув талашиш оқибатида ўлдириб қўйди

Наманганнинг Давлатобод туманида нохуш ҳодиса юз берди. 

«Замон» теледастурида берилган маълумотга кўра, икки киши ўртасида сув талашиш оқибатида жанжал юз берган. 

Маълум бўлишича, «Наманган парранда» МЧЖга қарашли боғни суғораётган фуқаро сувни таниши тўсиб олганини билиб қолади ва у билан муштлашади. Сув тўсган киши бош ва тана қисмидан жароҳат олади. 

Кейинчалик у шифохонага ётқизилади, аммо тўрт кун ўтиб вафот этади. 

Айбланувчига нисбатан ЖКнинг 104-моддаси «д» банди билан иш қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг