Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда бир гуруҳ банк ходимларининг қилмиши фош этилди

Наманганда бир гуруҳ банк ходимларининг қилмиши фош этилди

Фото: Xabar.uz

Кредит қарздорлигини сўндириш учун келиб тушган маблағни ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда тижорат банки Наманган минтақавий маркази ходимлари К.Д., Ў.М., М.Д. ва Н.А. «Z.s.» МЧЖга ажратилган кредитнинг муддати ўтган қарздорлигини сўндириш учун кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган транспорт воситаларини сотишдан тушган 142 млн сўмни кредит тўловига йўналтирмасдан, банк ходими А.А.нинг номига нақд пул кўринишида чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг