Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани юзасидан тергов олиб борилмоқда

Москвада 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани юзасидан тергов олиб борилмоқда

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси 2020 йил 5 май куни Москва вилоятининг Раменский туманидаги шахсий турар-жойда ёнғин оқибатида 6 нафар мамлакатимиз фуқаролари ҳалок бўлгани тўғрисида маълум қилди.

Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонасининг Консуллик бўлими назоратига олинган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳалок бўлганларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ва Россиядаги мамлакатимиз фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистон Элчихонасига (тел.: +7-499 230-00-76, +7-499-238-36-20) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига (тел.: +7-925-045-47-44) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг