Миллий гвардия ходимлари кўприкдан ўзини ташлаган йигитни қутқаришди
Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг сергаклиги туфайли бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ушбу ҳудудда жойлашган Чорбоғ-1 кўпригида номаълум эркак киши кўприк ўртасига борганида ҳаракатдан тўхтаб дарёга юзлангани гувоҳи бўлишган. Бу вазиятдан шубҳаланган ходимлар тезда фуқаро томон ҳаракатланиб, тўхтатишларига қарамай, фуқаро ўзини кўприкдан сувга ташлаган.
Сафдорлар И.Носиров ва Б.Мирзаабдуллаевлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Ҳозирда ушбу фуқаро «чап оёқ суяги ёпиқ синиши» ташхиси билан Бўстонлиқ тумани марказий касалхонасига ётқизилган.
Дастлабки суриштирув ишлари давомида ўзини сувга ташлаган шахс Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Г.Р. эканлиги аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter