Катта Фарғона каналида чўккан йигитнинг жасади 74 кун ўтиб топилгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманининг Бўтқачи қишлоғида яшаган навқирон ёшдаги Абдулазизнинг Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалганди.
2020 йилнинг 22 декабрь куни икки таниши ҳамроҳлигида бўлган вояга етмаган Абдулазиз исмли йигит баъзи сабабларга кўра, кийимларини ечиб Катта Фарғона каналига тушган ва чўкиб кетган. Вилоят фавқулодда вазиятлар, ИИБ бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қутқарув гуруҳи томонидан бир неча кунлик қутқарув ишлари натижа бермаётганди.
Ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам хабар бериб, вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилаётгани қайд этилганди.
Бугун ижтимоий тармоқларда Абдулазизнинг отаси билан суҳбат аудиоси тарқалди, унда йигитнинг жасади топилгани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter