Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жомбойдаги ЙТҲда туғуруқхонадан уйига олиб кетилаётган чақалоқ ҳам вафот этди

Жомбойдаги ЙТҲда туғуруқхонадан уйига олиб кетилаётган чақалоқ ҳам вафот этди

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Жомбой туманидаги 4К-502 Ширинкент-Ғазира автомобиль йўлининг 10 километрида ўлим билан боғлиқ Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиши натижасида «Nexia» автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада «Spark» автомобили ҳайдовчиси ҳамда «Nexia» автомашинасида бўлган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг