Жомбойда маҳаллий раҳбар ва унинг шериклари 458,3 млн сўмни талон-торож қилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан АТ «Халқ банки» туман филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «B.g» МЧЖ раҳбари К.М. ва бошқалар МЧЖга суюлтирилган газ харид қилиш учун ажратилган 503 млн сўм кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, шундан 458,3 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter