Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инспекторни пичоқлаган шахс ушланди

Инспекторни пичоқлаган шахс ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори хизмат вазифсини бажараётганда пичоқлангани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент вилоят ИИББ ахборот хизмати гумондор процессуал тартибда ушлангани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолатга шахсларнинг ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлиб, жанжал вақтида фуқаро ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан таниши (М.Ф.)га қасддан тан жароҳати етказган.

Бекобод шаҳар Экология бўлими бошлиғи 1987 й.т. М.Ф. га нисбатан тан жароҳати етказилгани юзасидан 19 июнь куни Бекобод тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг