Газ баллони портлаб кетган машина қурбонлари сони маълум бўлди

Жиззахда газ баллони портлаб кетган машина қурбонлари сони маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят телерадиокомпанияси хабарида айтиб ўтилган.
Унга кўра, ҳодиса сабаб жами 4 киши, жумладан ҳайдовчи ва 3 йўловчи вафот этган.
ЙПХ ходимлари барча ҳайдовчиларни газ баллонлари билан боғлиқ хавфсизлик талабларига амал қилишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 май куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1015-километрида ҳаракатланиб келаётган «Нексия-2» русумли транспорт воситасининг газ баллони портлаб кетгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter