Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ Россиядаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини маълум қилди

ФВВ Россиядаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини маълум қилди

Россиянинг Томск вилояти Асинов туманида 21 январ куни содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон ФВВ ушбу ҳолат бўйича бирламчи маълумот берди.

«Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ООО «ГРИНВУД» ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.

Вафот этган фуқаролар Томск области Асино шаҳридаги туман шифохонасида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг