Дўстликда бир фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди, икки киши шифохонада
15 ноябрь куни соат 14:30 ларда Дўстлик тумани, Ғ.Ғуломов маҳалласида яшовчи Р.Р., турмуш ўртоғи У.Р. ҳамда фарзанди Ш.Р. лар яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этган, У.Р. ҳамда Ш.Р. лар шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бироз аввалроқ, Қашқадарёда 8 киши ис газидан заҳарланган, Нукусда 2 киши вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter