Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчида фуқаролар ва ИИБ ходимлари муштлашдими? Расмий изоҳ берилди

Чироқчида фуқаролар ва ИИБ ходимлари муштлашдими? Расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Чироқчидаги фермер хўжалигида ИИБ ходимлари иштирокида жанжал юз бергани видеоси тарқалди. 

Аниқланишича, 2022 йил 31 март куни Чироқчи тумани Оқ олтин МФЙда жойлашган «Шомурод ота» фермер хўжалиги раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган.

Натижада фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар бергач, ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган, дейилади Қашқадарё вилояти ИИБ хабарида.

Ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Чироқчи тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг