Чирчиқдаги портлаш ҳақида дастлабки маълумот берилди
ФВВ Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат бўйича бирламчи маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 4 октябр куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган «МАХАМ ЧИРЧИҚ» АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар жалб этилган.
Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назорат олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter