Чилонзорда «Mustang» ЙТҲга учради
![Чилонзорда «Mustang» ЙТҲга учради](https://static.xabaruz.com/crop/3/7/720_460_95_3736293251.jpg)
Бугун, 14 август куни соат 18:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди.
Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги «Ford Mustang» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Э.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter