Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода икки нафар ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

Бухорода икки нафар ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Бухоро электр тармоқлари корхонасининг уч нафар ишчи-ходими иш жараёнида ҳалок бўлгани хусусида хабарлар тарқалди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Ўриновнинг «Xabar.uz»га билдиришича, ҳалок бўлганлар Бухоро электр тармоқлари корхонасининг эмас, балки АЖнинг «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари бўлишган.

Вафот этганлар уч нафар эмас, икки нафар бўлишган. «Қоракўл» подстанциясида 2 нафар ёш мутахассис билан ўлим бахтсиз ҳодиса туфайли содир бўлган. Улар Акциядорлик жамиятига қарашли 500 кВ кучланишли подстанцияда бахтсиз ҳодисага дуч келишган ва баландликдан қулаб тушиш оқибатида ҳалок бўлишган. Йигитлар тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, воқеа жойида ҳалок бўлишган»,-деди Улуғбек Ўринов.

Маълум бўлишича, содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли органларга хабар берилган.Айни пайтда ҳолат сабаблари тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда. «Марҳум ҳамкасбларимиздан бирининг бир нафар, кейингисининг икки нафар фарзанди бўлган. Уларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган ҳолда, барча компенсация тўловлари амалга оширилди»,-деди суҳбатдош.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг