Бугун ва эртага: магнит бўрони кутилмоқда
Қуёшдан отилган плазма тўлқини Ергача етиб келиб, бугун ва эртага магнит бўронига сабабчи бўлиши кутиляпти. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
30 январь куни Қуёшда беш соат давом этган портлаш содир бўлганди.
Мутахассисларга кўра, плазма булути бугун Ерга етиб келиши эҳтимоли 40 фоизга тенг.
Магнит бўрони даражаси G1 га тенг. Бу бешта даражадан энг кучсизи. Бу кучдаги магнит бўрони энергия тизимларида кичик носозликларни келтириб чиқариши, ҳайвонлар ва қушлар миграция йўлларига таъсир қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter