Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бирданига етти машина ёнган: «Қамчиқ»даги йирик авария тафсилотлари

Бирданига етти машина ёнган: «Қамчиқ»даги йирик авария тафсилотлари

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

10 сентябрь куни соат 22:30ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган аянчли автоҳалокат тафсилотлари очиқланди. 

ЙҲХББ хабарига кўра, «Volvo» русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Matiz», «Cobalt», «Isuzu» юк автомобили, «Nexia-2», «Cobalt», «МАN» юк автомобили, «Cobalt» ва «Spark» автомобиллари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Тўқнашув натижасида, 3 та «Cobalt», «Spark» ҳамда юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан ва вокеа жойида 3 нафар фуқаролар вафот этган. Автомобиллар салонида бўлган 7 нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳамда Наманган вилояти, Поп туманидаги Марказий шифохонасига юборилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг