«Бир минутга телефон қилиб олай»: Талончилардан эҳтиёт бўлинг
Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи 18 ёшли М.А. уяли алоқа воситасини «1 минутга» телефон қилиш учун олиб, қайтариб бермасликнинг уддасидан чиқадиганлардан. У мазкур йўл билан Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи Ш.М.га тегишли уяли алоқа воситасини олиб кетди. Айни услубда вилоятнинг Фориш тумани Гараша қишлоғида яшовчи С.С.нинг уяли алоқа воситасига ҳам эга чиққан.
Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи Ш.Ю. эса Зилол маҳалласида яшовчи И.Х.га тегишли Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласида жойлашган 120 миллион сўмлик намунали лойиҳа асосида қурилган уйни сотиб юборди. Фирибгар аёл уй учун Шароф Рашидов туманининг Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Ж. 90 миллион сўм олган.
Юқоридаги ҳолатларнинг барчаси юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter