Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтадан сўнг «иккинчи Ой» пайдо бўлади

Бир ҳафтадан сўнг «иккинчи Ой» пайдо бўлади

Иллюстратив фото

Астрономлар Ерга 2024 PT5 астероиди яқинлашаётганини аниқлашди. Астероид сайёрамиз атрофида 29 сентябрдан 26 ноябргача айланиб, ўзига хос «кичик Ой» ёки иккинчи табиий йўлдошга айланади, дейилади The Research Notes of the AAS журналида эълон қилинган тадқиқотда.

Мақола муаллифларидан бири Карлос де ла Фуэнте Маркос тушунтиришича, фазовий жисм Ерга (4,5 млн километргача) яқин масофага келса ва 3 540 км/соат атрофидаги секин тезликка эга бўлса шундай ҳодиса юз беради.

Бундай шароитда фазовий объектнинг геоцентрик энергияси манфийга айланиб, вақтинча Ерга боғланиб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг