Бекобод тумани бош имом-хатиби вафот этди

«Далварзин» жоме масжиди янги кўриниши
Тошкент вилояти, Бекобод тумани бош имом-хатиби ва «Далварзин» жоме масжиди имом-хатиби Анваржон домла Рисбоев бугун вафот этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар берган ва марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилган.
Анвар Рисбоев узоқ йиллардан бери диний-маърифий соҳада ва юқоридаги лавозимда хизмат қилиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter