Байрам ўз йўлига. Тошкентда куёв қайнонасини жароҳатлади
Янги йилни кўплаб оилалар қувонч билан кутиб олишди. Илк иш кунларини шиддат билан бошлашди ҳам. Буни қарангки, орамизда янги йилни тотувликда ўтказиш ўрнига, уни жанжалга, гина-кудуратга айлантирганлар ҳам топилди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, 4 январ куни соат 19:30 ларда Чорсу мавзесида яшовчи Қ.Г.га (1974 йилда туғилган) ўз уйида куёви томонидан тан жароҳати етказилган.
Жабрланган фуқаро 1-ШККнинг хирургия бўлимида бош мия лат ейиши ташхиси билан амбулатор ёрдамини олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter