Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айдар-Арнасой кўлларида овлаш тақиқланган балиқлар тутилди

Айдар-Арнасой кўлларида овлаш тақиқланган балиқлар тутилди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, фуқаро Ф.Б. ўзининг бошқарувидаги автотранспорт воситасида овлаш тақиқланган майда ҳажмли 3 611 бош «Қизилқанот» ва 15 бош «Оқсла» балиқларини олиб кетаётганда ушланган.

Терговга қадар текширувда, Ф.Б. тақиқланган балиқларни овлаб ҳайвонот дунёсига 101,5 млн сўм зарар етказганлиги, табиий кўл ҳудудидан унга тегишли бўлган балиқ овлашда тақиқланган 4 дона майда ҳажмли «Леска» тўрлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг