Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйгани айтилмоқда

Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйгани айтилмоқда

Фото: Xabar.uz

Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. бугун, 23 январь куни уйида ўзини осиб, вафот этгани маълум қилинди.

«Kun.uz» хабар қилишича, ИЭСдаги портлаш айнан у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган.

ИЭС портлаш иши бўйича Ангрен прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлиши ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Таъкидланишича, ўлимидан бир кун олдин С.Ш. жиноий иш доирасида сўроққа чақирилган.

Ҳозирча марҳум С.Ш.нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясининг 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлганди. Портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳат олганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг