Андижондаги ҳайвонот боғида ишчи айиқлар ҳужумидан ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқларда Андижондаги ҳайвонот боғида айиқлар зоопарк ишчисига ҳужум қилиши оқибатда фуқаро вафот этгани хабар тарқалди.
«Дарё» хабарига кўра, ҳайвонот боғи масъуллари воқеани тасдиқлаб, ишчи хавфсизлик қоидаларига амал қилмаганини, оқибатда фожиали воқеа рўй берганини айтишган.
Воқеа 2023 йил 3 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани «Мустақилликнинг 27 йиллиги» МФЙ ҳудудида жойлашган «Андижон ҳайвонот» боғида содир бўлган.
«Ишчи А.Г айиққа овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олган. Оқибатда ишчи оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган», — дейилади Андижон вилояти ИИБ ахборотида.
Ҳалок бўлган ишчининг қизи ҳодиса бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилмаётгани, ушбу ҳайвонот боғида бу биринчи ўлим эмаслигини таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter