Андижонда йигит баланд светофордан ўзини ташлади. Унинг муддаоси нима эди? (видео)
Бугун, 6 июнь куни Андижонда бир йигит шаҳарнинг марказий кўчасида (темирйўл вокзалининг шундоқ қарама-қарши томони) ўрнатилган светофор устига чиқиб олганига оид видео тарқалди. Уни қарийб 1 соат давомида тушишга кўндиришга уринишган.
Йигитнинг бундай хатти-ҳаракат қилишига нима сабаб бўлгани номаълум. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, у вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов билан кўришмоқни хоҳлаган.
Воқеликка гувоҳ бўлган Андижондаги манбамизга кўра, у ҳолатни телефонига тасвирга олишга ҳаракат қилган. Бироқ ўша жойда хизмат вазифасини ўтаётган ИИБ ходими қаршилик кўрсатиб, (тасвирларни) ўчиртириб юборган.
Йигитга ҳеч қандай шикаст етмаган. Тармоқларда тарқалган видеода у яхши гапга кўниб, абжирлик билан пастда – ички ишлар ходимлари ушлаб турган тўрга сакрагани ҳам кўринади...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter