Андижонда икки қаватли уй ёниб кетди: тафсилотлар
Бугун, 11 феврал куни соат 14:00 да Андижон вилояти, Марҳамат тумани, «Ўзбекистон» МФЙда жойлашган икки қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:06 да етиб бориб, ёнғин соат 14:16 да ўраб олинган ва соат 14:44 да ўчирилди, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter